29Dec-2023
Abu Rayhon Beruniy tavalludining 1050 yilligi munosabati bilan mavjud bo’lgan adabiyotlarning roy’xati.
QORAOʼZAK TUMAN AXBOROT-KUTUBXONA MARKAZI
AXBOROT-BIBLIOGRAFIYA XIZMATI
Abu rayhon Beruniy tavalludining 1050 yilligi munosabati bilan hayoti va faoliyati, ilmiy me’roslari haqida mavjud bo’lgan adabiyotlarning
RO’YXATI

ADABIYOTLAR RO’YXATI :
- Беруний. Туғилган кунининг 1000 йиллигига бағишланган тўплам. Масъул муҳаррирлар: У.И. Каримов. А. Ирисов. Т:. “ Фан “, 1973.-260б.
001
Б 61
Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллигига бағишланган ушбу тўпламда буюк олимнинг ҳаёти, илмий фаолияти ҳақида ҳамда унинг тарих, фалсафа, тил ва адабиёт, география, геодезия, ҳандаса, физика, астраномия, химия каби фанлар ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида ҳикоя қилинади. Унда Берунийнинг “ Сайдана “, “ Қонуни Масъудий”, “ Ҳиндистон “, “ Геодезия “, “ Тафҳим “ каби асарлари ҳақида маълумотлар берилган. Тўплам охирида эса биринчи бор Берунийнинг ўз асарларига ўзи тузган руйхати ва картографияга оид рисоласи берилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
2.Қаюмов А.
Абу Райҳон Беруний. Абу Али ибн Сино.-Т:. Ёш гвардия, 1987- 240 б.- ( Ажойиб кишилар ҳаёти ).
8Ўз
Қ 33
Филология фанлари доктори Азиз Қаюмов ушбу китобини Ўрта Осиёлик улуғ олимлар Абу Райҳон Беруний ( 973 -1048 0 ва Абу Али ибн Сино ( 980- 1038 ) ҳаёти ва ижодига бағишланган . Китобда мутафаккир олимлар Беруний ва Ибн Синонинг ҳаёт йўллари ифодали равишда баён этилган, асосий илмий асарларининг мазмуни ва аҳамияти кўрсатилган.
3.Қаюмов А.
Беруний ва адабиёт.-Т:. Адабиёт ва санъат нашриёти, 1974 – 141 б.
8Ўз
Қ 33
Таниқли адабиётшунос А. Қаюмовнинг ушбу рисоласида буюк олим ва мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг адабиёт ва санъатга оид фикрлари жамланган.
4.Саитов. Ё.
Математика ва математиклар ҳақида : Фан ҳақида ҳикматлар. Фан тарихидан ҳикоялар. Олимлар ҳақида маълумотлар // Махсус муҳаррир М.Аҳмедов/.-Т:.Ўқитувчи, 1992.-136б.
51
С 21
Китобчада мутафаккирлар, буюк олимлар ҳамда машҳур кишиларнинг математика фани хусусида ҳикматли ва ибратли фикрлари келтирилган. Жумладан Берунийнинг ҳам таржимайи ҳолидан ва “ Қонуни Масъудий” асари ҳақида маълумотлар келтирилган.
- Тарихдан сабоқлар ; Олий ва Ўрта уқув юртларининг тарих факультетларининг муаллимлари, ўрта мактаб ўқитувчилари, аспирантлар ва талабалар учун қўлл. // Масъул муҳаррир Ҳ. Зиёев ).- Т.: Ўқитувчи ,1993.-432б.
9
А 98
Кичик-кичик лавҳалардан тузилган ушбу китоб кўҳна тарихимизнинг маълум бўлган ва кам ўрганилган айрим муҳим масалалари узоқ ўтмишимизнинг баён этувчи қимматли қўлёзма, китоблар , тарихимизга дахлдор бўлган буюк алломалар, шунингдек ижтимоий- иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий атамалар ҳақида маълумотлар берилган. Китоб институт, университетларнинг муаллимлари, талабалари ва ўзбек халқининг тарихи билан қизиққан барча китобхонларга мўлжалланган.
- Шарқ табобати. Нашрга тайёрловчи, таржимон, мақолалар ва шарҳлар муаллифи Ҳ.Ҳикматуллаев.Т:.А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1994.-288 бет. 61
Ш 27
Ушбу китобда Муҳаммад алайҳисаломнинг соғлиқни сақлашга оид ҳадислари, IX-XX асрлар мусулмон шарқида , хусусан Ўрта Осиё ва Хуросонда яшаб ижод этган 60 ортиқ табиб, доришунослар ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳамда Абу Бакр Розий ва Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Берунийларнинг рисолалари ва улардан олган парчалар ўрин олган. Бу рисолалар касалликларни аниқлаш ва даволашда бугун ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Китоб тиббий билимгоҳлар мударрислари, талабалари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- Каримов, И.
Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т:. “ Шарқ “ нашриёт- матбаа концерни Бош таҳририяти,1998.-38 б. 94
К 25
Мустақиликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки бутунжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Ушбу кичик рисолада биринчи Президентимизнинг тарихимизни ўрганиш борасидаги фикрлари билдирилган.
- Ushbu mo’jaz to’plam viloyatimizning Norin tumanidagi 44- umumiy o’rta ta’lim maktabining bir qator yosh qalamkashlari ijodidan namunalardan iborat. Shulardan biri Madina Abduhamidova ham shu maktabning she’riyatga qiziqqan ijodkorlardan. Ushbu kichik to’plamda bu qizimizning “ Beruniy bobom “ she’ri joy olgan.
- Буюк сиймоларнинг боқий қудрати. Ўқув қўлланма/Муқаддима ва хулоса муаллифи генерал-лейтенант Б.А. Матлюбов.Тузувчи–муаллифлар: Ш.Р.Қобилов,М.А.Рустамов.-Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,2017-240 б.
130.12
К-52
Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон тамаддуни бешикларидан бири бўлган. Бу табаррук заминда не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий тараққиётнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғулиб камолга етган улуғ алломаларимизнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди. Бу қўлланмада ана шундай алломаларнинг бутунжаҳон тамаддуни ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш ҳақида сўз боради. Жумладан, буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва фаолияти ҳам ўрин олган. Ушбу қўлланма алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятларини ўрганишда,ёшларда илм-фанга ва таълим олишга интилиш,ватанпарварлик, Ватанга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилиш туйғусини кучайтиришга кўмаклашади, деган умиддамиз.
10.Жабборов, Исо.
Юксак маданият ва ноёб маънавият маскани( Тарихий-этнографик лавҳалар)/Исо Жабборов; масъул муҳаррир А.Р. Муҳаммаджанов; С.П.Толстов номидаги Элликқалъа тарих-археология музейи.-Т:.”O’zbekiston,2012.-320b.
94
Ж 13
Қадимий даврлардан бўён Ўрта Осиёда рўй берган турли хил сиёсий ва ижтимоий ҳодисалар, ўтмишда ҳар хил элатларни бириктириб, этник жараёнларга сабаб бўлган қудратли давлатлар, ноёб моддий ва маънавий обидаларнинг пайдо бўлиши башарият тамаддунининг кўҳна марказларидан бири Хоразм билан боғлиқ. Ўзбек элининг бу муқаддас тупроғи ва унинг аҳолиси тарих саҳнасида қайси номда пайдо бўлмасин, илк давлат яратишда ва шу асосда жаҳон маданияти хазинасини бойитишда жуда катта ҳисса қўшган. Улардан бири буюк қомусий олим- Абу Райҳон Беруний ҳам шу заминда яшаб ижод этган. Китобда Берунийнинг Хоразмдаги ҳаёти ва фаолиятига кенг ўрин берилган.
Ушбу китоб қадимий юксак маданият яратган афсонавий ўлка-Хоразм тарихи ва этнографиясига бағишланган. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- 11. Birinchi Renessans allomalari:o’quv qo’llanma. Xolmuradov R. va boshq.Taqrizchilar; Ergashev B. va Mas’ul muharrirlar: Qulmurodov A. va boshq.-Toshkent: Yangi asr avlodi,2023.-192b.
001.31
B-71
Ushbu o’quv qo’llanma O’zbekiston zamini tarixda buyuk Uyg’onish davrilariga beshik bo’lgan, dunyo ilm- fan rivojiga ulkan hissa qo’shgan ulug’ mutafakkirlarni yetishtirib bergani qalamga olingan. Ushbu “ Birinchi Renesans allomalari”nomli o’quv qo’llanmasi uchta kitobdan iborat turkumning dastlabkisidir. U jonajon Vatanimizning yangi tarixiga dastlabki chizgilar ekanligi bilan ham alohida ahamiyatga ega. Ushbu kitob Vatanimiz taqdiriga befarq bo’lmagan keng kitobxonlar ommasiga mo’ljallangan bo’lib, barcha ta’lim muassasalari, xususan. oily o’quv yurtlari, tashkilot va idoralar, har bir xonadonga kirib borishi maqsadga muvofiqdir.
- Абу Райҳон Беруний : [Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг шу номдаги романи ҳақида]//Халқ сўзи.-2023.-24 март. [UDК: 821.512 ]
13.Биринчи Ренесанс алломалари:[фан докторилари, академиклар ҳамкорликда тайёрланган ўқув қўлланма ҳақида]//Халқ сўзи.-2023.-24 март.
“ Abu Rayhon Beruniy adabiyotlari ruyxati:
shaxs bibliografiyasi / tuzuvchi : B. Qosimbetova.- Qoraoʼzak, 2023-7.b.