26Feb-2025
Туманда «Жүўери гүртик күни» байрами.
Туманда «Жүўери гүртик күни» байрами.
⚡️Ҳар бир миллатнинг ўз миллий таомлари, урф-одатлари келгуси авлодларимиз учун мерос бўлиб келмоқда.
Ҳар йили Республикамизда 25 февраль куни миллий таомларимиздан «Жүўери гүртик күни» кенг тарзда нишонланмоқда.
Қораўзак туманида ҳам, миллий таомимиз «Жүўери гүртик» ни тайёрлашда, ҳудуддаги 13 маҳалла хотин-қизлари фаол иштирок этди.
Байрам иштирокчиларини туман ҳокими А. Баймуратов ва сектор раҳбарлари самимий табриклаб, тайёрланган таомлардан татиб кўрди.
Шунингдек, байрамда қорақалпоқ халқининг миллий таомлари, жўшқин қўшиқлари, ҳунармандчиликлари ҳам ўрин олган.
Ўчоқда пиширилган бўғирсоқ, қовурилган балиқ, сузма, сумалак каби миллий таомлар барча иштирокчиларда кўтаринки кайфият уйғотди.
Байрам тадбири шўх қўшиқлар билан давом этди.
